Путин Медведевнинг рафиқасини фахрий ёрлиқ билан тақдирлади

10:25, 04 март 2016

Россия президенти Владимир Путин Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг рафиқаси, ижтимоий-маданий ташаббус кўрсатиш ҳаракати жамғармаси бошлиғи Светлана Медведевани Кронштад денгиз черковини қайта тиклашда кўрсатган хизматлари учун фахрий ёрлиқ билан тақдирлади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Светлана Медведева бу жамғармага 2008 йилда асос солган. Унинг иштирокида жамғарма кўкрак бези саратонининг олдини олиш мақсадида “Оқ атиргул” номли хайрия-тиббий маркази лойиҳасини ишлаб чиқди. 2008 йилдан бери Россияда нишонланиб келаётган “Оила, муҳаббат ва садоқат байрами” ғояси ҳам айнан бош вазирнинг рафиқасига тегишли.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!