Одил Аҳмедов йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

13:26, 04 март 2016

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Россиянинг “Краснодар” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўзбек ОАВ вакиллари орасида ўтказилган сўровга кўра, Ўзбекистоннинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

“Краснодар” клуби аъзоси ўтказилган сўров натижаларига кўра, мазкур соврин учун курашда яқин таъқибчилари Қатарнинг “Ал Жаиш” клубида тўп сураётган Сардор Рашидов ҳамда ўтган мавсум якунларига кўра “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпионати олтин медалини қўлга киритган Игорь Сергеевни ортда қолдирди.

Таъкидлаш лозим, айни дамда Россиянинг “Краснодар” сафида тўп сураётган Аҳмедов учун мазкур соврин фаолиятидаги тўртинчи шундай соврин ҳисобланади. Бунгача, Аҳмедов 2009, 2011 ҳамда 2014 йилларда Ўзбекистонда йил лауреати бўлган эди.

ОАВ вакиллари овозига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари кучли учлиги:

Одил Аҳмедов (“Краснодар”, Россия) – 50 очко

Сардор Рашидов (“Ал Жаиш”, Қатар) – 32 очко

Игорь Сергеев (“Пахтакор”, Ўзбекистон) – 21 очко

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!