Туркияда теракт содир бўлди. Қурбонлар бор

13:43, 04 март 2016

Туркия жанубий-шарқидаги Нусайбин шаҳрида юз берган теракт оқибатида икки нафар полиция ходимлари ҳалок бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Бундан ташқари, бир неча ўнлаб кишиларнинг жароҳатлангани айтилмоқда. 

Полициячилар ётоқхонаси яқинида миналанган автомобиль портлаб кетган. Шундан сўнг террорчилар бинога қарарта бир неча марта ўқ узган. Полициячилар ҳам уларга қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Ётоқхона биноси жиддий зарар кўрган ва ёна бошлаган. 

Кеча 3 март куни Истанбул шаҳрида теракт содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.  
17 февраль куни эса Анқара шаҳридаги ҳукумат биноларига яқин ҳудудда портлаш содир этилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!