Бангкокда қайиқ портлаши оқибатида 60 киши жароҳатланди

15:31, 05 март 2016

Бангкокда қайиқ двигатели потлаб кетиши оқибатида 60 нафар йўловчи жароҳатланган. Бу ҳақда “Lenta.ru”.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат шарқида йўловчиларни айлантириб юрган қайиқда 70 нафар йўловчи бўлган. Йўловчилардан айримлари сувга сакраган. 

Эраван шаҳри тез тиббий ёрдам марказига 60 киши турли тан жароҳатлари билан келтирилган. 

Полиция ҳозирда портлаш сабабларини ўрганмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!