Месси, Суарес ва Неймар жорий мавсумдаги голлар сонини 100 тага етказиб олди

11:02, 07 март 2016

Испания чемпионати 28-турида “Барселона” сафарда “Эйбар” меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.Учрашувда Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, Луис Суарес  ўз ҳисобга битта гол ёздириб қўйди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Месси, Суарес ва неймар триоси жорий мавсумдаги барча турнирларда киритган голлар сонини 100 тага етказди. Луис Суаресда 42 та, Мессида 35 та, Неймар эса 23 та гол мавжуд. 

Таққослаш учун, “Реал Мадрид” ҳужум чизиғи аъзолари Криштиану Роналду (39), Карим Бензема (23) ва Гарет Бэйл (14) жами 76 та гол киритиш уддасидан чиққан.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 11:03, 07 март 2016
malades