Неймар синглисининг туғилган кунини нишонлаш учун Бразилияга учиб кетади

09:22, 09 март 2016

“Барселона” ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатида олган сариқ каточкалари кўпайиб кетганлиги учун кеча “Эйбар”га қарши ўйинни ўтказиб юборди, дея хабар беради Marca нашри. 

Бразилиялик футболчи дисквалификациясидан унумли фойдаланиш учун синглисининг туғилган кунини нишонлаш учун ўз ватанига йўл олди. 

Эътиборили томони шундаки, Неймар ўтган йили 8 март куни “Райо Вальекано”га қарши кечган ўйинда ҳам майдонга тушмаган ва синглиси Рафаэлла Бекраннинг туғилган кунига бориб келганди. 

Маълумот учун, Неймарнинг синглиси 1996 йил, 11 март куни таваллуд топган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!