Жануби-Шарқий Осиёда қуёш тутилди. Видео

10:29, 09 март 2016

Жануби-Шарқий Осиёда 9 март куни қуёш тутилиши кузатилди. Қуёш тутилиши Ҳинд океанининг шимоли-шарқий қисмида тунда бошланди. 

Уни Индонезиянинг Марказий Сулавес вилоятида жойлашган Палу шаҳридан кузатиш жуда қулай бўлди. Қуёш тутилишининг тўлиқ фазаси 2 дақиқа 50 сония давом этди, дея хабар берди “Vesti.ru” нашри.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!