Тошкентда ЙПХ ходимлари аёл ҳайдовчиларга гуллар тақдим этди(Фото)

11:44, 09 март 2016

8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида Тошкент шаҳрида ЙПХ ходимлари аёл ҳайдовчиларга гуллар тақдим этди. Бу ҳақда аёл ҳайдовчилар “Водители Ташкента” гуруҳида фотохабарлар қолдирди. 

Маълум бўлишича, байрам муносабати билан, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари аёл ҳайдовчиларни тўхтатиб, уларни байрам билан табриклаган ва гуллар совға қилган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, баъзи чорраҳаларда йўл назоратчилари фақат аёл ҳайдовчиларни тўхтатиш мақсадида турган.

Яна бир аёл ҳайдовчи ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидагиларни ёзиб қолдирди: 

    

“Ҳақиқий аёллар куни! Салон, гуллар, совғалар... Бироқ ҳаммасидан кўра автоювиш хизматидаги ходимлар мени қувонтиришди. Улар машинамни бепул ювиб беришди, бундан ташқари яна гуллар ҳам тақдим этишди. Жудаям ёқимли сюрприз”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!