Шассида ғилдирагини йўқотган самолёт Тюменга бешикаст қўнди

12:05, 09 март 2016

Россиянинг “Ямал” авиакомпаниясига қарашли Тюмень-Янги Уренгой йўналиши бўйича парвозни амалга ошираётган вақтида шассида ғилдираги чиқиб кетган Boeing 737-400 самолёти Тюмень шаҳрига талафотсиз қўнди. 

Қўниш вақтида ҳеч ким жароҳат олмаган, самолёт йўловчилари билан психологлар ишламоқда, деб хабар берди ТАСС нашри. 

Самолёт бортида 148 нафар йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган. Экипаж командири самолётни қўндиришга қарор қилган ва аэропортга муваффақиятли равишда қўнган. Воқеа юзасидан қўшимча терговолди суруштирув ишлари ўтказилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!