Янгиланган метро вагонларининг суратлари эълон қилинди(ФОТО)

12:57, 09 март 2016

Facebook фойдаланувчиси янгиланган метро вагонларининг фотосуратларини тармоққа жойлади.  Унинг сўзларига кўра, янги вагонлар пойтахт метрополитенининг Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланади. “Uz24.uz” нашри Toshkent Metropoliteni маъмурияти билан боғланиб, янги метро вагонлари ҳақидаги саволларга жавоб олди.  

Маълумотларга кўра, поездларни таъмирлаш ишлари Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш заводида олиб борилди. Поезд олд қисми, машинист кабинаси, ички салонининг дизайни янгича кўринишга эга бўлган. Вагонлар кўк-оқ ҳамда ингичка қизил рангли чизиқлар билан бўялган.

Айни вақтда янгиланган поезд синовдан ўтказилмоқда. Унинг мунтазам ҳаракати бошланиши санаси ҳозирча аниқ эмас. Метрополитен ходими янгиланган поезд яқин вақтларда йўлга чиқишини таъкидлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!