Владимир Путин қирғизистонлик меҳнат муҳожирини жасорати учун мукофотлади

16:33, 09 март 2016

Россия Президенти Владимир Путин полиция сержанти Артем Корлюк ва курьерлик хизмати ходими, қирғизистонлик Марат Исаевларни “Ҳалок бўлаётган одамни қутқаргани учун” медали билан тақдирлаш ҳақидаги фармонга имзо чекди, деб хабар берди “Вести” нашри. 

11 февраль куни улар ҳаётларини хавф остига қўйиб, Москва метросининг “Красносельская” станциясида рельсга ҳушидан кетиб йиқилган аёлни қутқаришган. Улар поезд яқинлашиб қолганига қарамай, платформага сакраб, аёлни рельслар орасига ётқизишга улгуришган ва сўнгги лаҳзада ўзлари ҳам рельслар оралиғига ётиб олишган. Бахтли тасодиф туфайли ҳамма тирик қолган. 20 февраль куни мукофотни Москва мэрининг шахсан ўзи қаҳрамонларга топширган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!