Март ойида Тошкентда 300 минг тупдан кўпроқ дарахт экилади

06:11, 10 март 2016

Ўзбекистонда ободонлаштириш ойлиги старт олди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги фармойишига мувофиқ, мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги бошланди. 

Ойлик доирасида пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида экологик акция ўтказилди. 

Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда қўмита ходимлари, санъаткорлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Акция доирасида боққа мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари экилди. 

Тошкент шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасидан маълум қилишларича, пойтахтимиз маҳаллалари, хиёбонлари, кўчалар ва кўп қаватли уйлар атрофига март ойида уч юз минг тупдан кўпроқ дарахт, бута ва гул кўчатлари экиш режалаштирилган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!