Роналду “Реал”нинг камчиликларини санаб ўтди

12:03, 10 март 2016

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду клубнинг муваффақияти учун қайси омиллар етишмаслигини айтиб ўтди.

“Реал”нинг муваффақияти учун барқарорлик, омад ва ғалабага бўлган ирода етишмаяпти. Аммо, менинг назаримда ҳозир жамоа тўғри йўлдан бормоқда. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва кўмаги биз учун доимо муҳим бўлиб келган”, – дейди португалиялик футболчи.

Қайд этиш керакки, сўнгги пайтларда Криштиану Роналду мухлис ва мутахассилар танқидига учрамоқда. “Сантьяго Бернабеу”да эса унга хуштакбозлик ҳам қилишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!