Туркиялик шоир ўз шеърида Россиядан узр сўради

12:16, 10 март 2016

Туркиялик шоир Хусайн Ҳайдар ўз шеърлари орқали Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 самолёти учун Россиядан кечирим сўради. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Шоир “Буюк рус халқидан кечирим” деб номланган шеърида “Кўз ўнгимизда қариндошлик ришталари узиб ташланди” дея таъкидлаб ўтди.

У шунингдек, бадиий образлар орқали Россиянинг бутун дунёга таниқли шахслари, жумладан Владимир Маяковский, Максим Горький ва Юрий Гагариндан ҳам узр сўраган.

Хусайн Ҳайдар шеър якунида уриб туширилган самолётнинг ҳалок бўлган учувчисининг оиласига қуйидагича мурожаат қилган: “Мен тиз чўкиб, Олег Пешковнинг онасидан узр сўрайман”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!