“Барон” фильмидан илҳомланган тадбиркорлар шу номдаги егуликларни ишлаб чиқарди

15:09, 10 март 2016

Ўзбекистондаги озиқ-овқат дўконларида “Барон” номли юмшатилган пишлоқ маҳсулотлари пайдо бўлди. Бу ҳақда “Shov-shuv.uz” хабар бермоқда

Бундай пишлоқ маҳсулоти қайси шаҳарда ва қайси дўконда сотилаётганига аниқлик киритилмаган. 

Маълумот учун, режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Барон” фильми 2016 йилнинг 15 январидан эътиборан намойиш этилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!