Энжел Гиуффриа: “Мен қўлини 30 марта алмаштирган ягона актрисаман”

16:20, 10 март 2016

Америкалик Энжел Гиуффриа (Angel Giuffria) ўзини дунёдаги ягона бионик протез қўлли актриса деб ҳисоблайди. Қизнинг чап қўли туғма ривожланмаган, бундан 4 ой муқаддам унга янги протез қўл ясаб берилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри. 

Актриса вояга етгунга қадар 30 маротаба протез қўлини алмаштирган, улар асосан унинг қўли йўқлигини билдирмайдиган косметик протез қўллар бўлган. Энжел Гиуффриа қўлининг йўқлигидан ўксинмайди, аксинча бошқаларга ўхшамаслигидан, “киборг” деб аташларидан фахрланади.

Энжел ижтимоий тармоқларда ўта фаол. Хусусан у “Инстаграм” даги шахсий саҳифасига мунтазам равишда суратларини жойлаштириб келади. Унинг асли касби психолог, актрисалик эса Энжелнинг хоббиси.

Актриса бўш вақтларида, шунингдек, камон ва пистолетдан ўқ отиш билан ҳам шуғулланади. Мазкур спорт турлари доирасида эришган муваффақиятларини у мунтазам равишда ижтимоий тармоқлар орқали ёритиб боради.

  

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!