Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юз берган теракт қурбонлари сони 72 нафарга етди

12:29, 28 март

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги “Гулшани Иқбол” маданият ва истироҳат боғида юз берган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда.

Ҳудкуш террорчи ўзини портлатиб юборган вақтда боғ ҳудудида одам жуда кўп бўлган. Улар Покистон насронийларининг Пасха байрамини нишонлаётган бўлган. Мазкур портлаш 72 кишининг умрига зомин бўлди. яна 300 нафардан кўпроқ киши яраланган.  

Ҳудкуш боғнинг болалар ўйнайдиган қисмига яқин жойда ўзини портлатгани учун қурбонлар орасида болалар ҳам талайгина.

Аввалроқ теракт оқибатида 69 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!