Муқаддас Саъдуллаеванинг турмуш ўртоғи билан "айтишув"идан муносабатлари бузилгани маълум бўлди

14:01, 28 март

Актриса Муқаддас Саъдуллаеванинг турмуши дарз кетгани ҳақида тасдиқланмаган бўлса-да, турли гап-сўзлар болалаётганди.

Instagram ижтимоий тармоғида фаол бўлган актриса турмуш ўртоғи билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан ўзини олиб қочаётганди. Бироқ ушбу ижтимоий тармоқдаги @mashhur_yulduzlar_oilasi саҳифасидаги сурат ҳамда Муқаддас Саъдуллаева ва Санжар Ғаниевларнинг ўзаро “айтишув”ларидан  уларнинг муносабатлари бузилгани маълум бўлиб қолди, деб ёзади “Uz24.uz”. 

Аниқроғи, саҳифага Санжар Ғаниев қизи Саъдияхон билан тушган сурати жойланди. Сурат бу ёш оилага бахт тилаклари билан ҳамда “улар бирга яшамайди”, деган изоҳлар билан тўлиб-тошди. Изоҳларга Санжар Ғаниевнинг ўзи ҳам қўшилди ва ўз саҳифасидан “Қизини кўрди дегани – оиласига қайтди, дегани эмас. Оила йўқ!”, – деб ёзди.

Актриса Муқаддас Саъдуллаева ҳам бу гапларга чидаб туролмади ва  турмуш ўртоғининг гапига жавоб қайтарди: “Яшамасликка етарли сабаб ҳам йўқ. Эркак киши масъулиятли бўлиши керак. Одам фарзандининг тақдирига бир ўзи курашгани бир тийин экан... Болам учун шунча курашиб адашибман. Сиз Саъдияга нолойиқсиз!” – деб гап-сўзларга нуқта қўйди.

Актриса яқинда газеталардан бирига берган интервьюсида ота-онасиникидек муҳаббат унга насиб этмаганини айтиб ўтганди

Маълумот учун, Муқаддас Саъдуллаева Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаеваларнинг кенжа қизидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 17:31, 26 апрель
аелни урни катта оилада ким нима дейишидан катти назар аел кечиримли еркак огиррок булиши керак фарзандни гунохи катта оила куришдан олдин нимани уйладинглар хавои орзу хавасними еки болони ертага катта буганида отанг ким деган савол беришса йиглаб уйга кеганини куришни уйладингларми узур узими ушаб туролмадим хали хаетларинг олдинда уйлаб куринглар кеч булмасидан олдин
Гость 15:26, 05 апрель
менимча аёл киши кечиримлирок булиши керак оилавий гапларни кучага чикаришни нима кераги бор кимдир биринчи кадамни куйиш керак ахир фарзанд бор уз фарзандига бегона инсонни ота ёки оналик килишига йул куйганларни хеч качон тушунмайман