Қибрайлик 11 ёшли Зафарбек Холмирзаев смартфон учун проектор яратди (Видео)

14:36, 28 март

Тошкент вилояти Қибрай тумани 1-ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Зафарбек Холмирзаев смартфондаги тасвирни экранда катталаштириб кўрсатадиган қурилма – проекторни ихтиро қилди. Бу ҳақда Зафарбекнинг опаси Моҳларойим Қаюмованинг Facebook`даги саҳифасига асосланиб, “Uz24.uz” хабар бермоқда.

 Ёш ихтирочи бу қурилмани уй шароитида яратган. Бунда картон қути, оптик лупа ва смартфондан фойдаланган (батафсил видеода)

Зафарбек Холмирзаев 11 ёшда. У техникага қизиқади, янги мослама, турли қурилмалар ихтиро қилиш билан шуғулланади. Мобил алоқа воситалари учун овоз кучайтирувчи аппаратлар, смартфон учун 3D экран ва бошқа қизиқарли кашфиётларни ҳам қилган.

"Укам уйда бузилиб қолган техникаларни тузатишга қизиқади. Ўзи ҳам янги техникалар ясайди. Гарчи бор-йўғи 4-синфда ўқиса-да, физикавий қонунларни ўрганишга қизиқади. Фан янгиликларини кузатиб боради. Ҳозир телепортация - макон ва замонни инкор қилган ҳолда ҳаракатланиш йўлларини топиш устида изланмоқда. Келажакда телепортация ихтирочиси бўлмоқчи. Айни кунларда антик давр тарихига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Турли ҳажмлардаги катапулталар ясаган", - дейди опаси Моҳларойим.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!