Олимлар семиришнинг асосий сабабини аниқлади

16:27, 28 март

Япониянинг Токиусим биотиббиёт  институти олимлари, Science Advances  журналида эълон қилган тадқиқот натижалари ҳақидаги мақоласида ҳалок бўлган ёғ ҳужайралари ДНКси семиришга мойилликни келтириб чиқаради деган хулосага келишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Тадқиқот муаллифлари тўқималарнинг сурункали шамоллаши семиришга олиб келишини сичқонлар ёрдамида исботлашди. Бунга туғма иммунитетни функционал таъминловчи  TLR9 оқсилини сабаб қилиб кўрсатишди.

Семизлик шамоллаш жараёнининг асосий белгиларидан бири бўлиб, у яна қонда глюкоза миқдорини камайтирувчи инсулин ферментининг бардошлилигини оширади. Бундай жараёнлар механизми кўп ҳолларда номаълум қолади, аммо олимлар янги тадқиқотлар натижасида ёғли тўқима ҳужайраларидан ажраб чиққан ДНК — адипоцитлар шамоллаш жараёнини кучайтириши мумкинлигини тасдиқлашди.  

Уч ой мобайнида парҳезда сақланган сичқонларнинг ёғ тўқималарида TLR9 оқсилининг фаоллашгани, шу билан бирга қонда эркин ДНКлар кўпайгани аниқланган. Бундан ташқари олимлар TLR9 оқсилининг синтезлашувига организмнинг бегона ва заҳарли агентларини ютиб юборувчи макрофаг жавоб беришини ҳам аниқладилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!