Ўзбекистонда 10 минг сўмлик купюра муомалага чиқарилиши ҳақидаги миш-мишлар асослими?

16:36, 28 март

Ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери  орқали ўн минг сўмлик купюраларининг тасвирлари тарқалди. Купюрада Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур ҳайкали ва Оқсарой тасвирланган. Бунга нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли хил фикрлар билдирилди. Масалан, жорий йилда соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йилллиги муносабати янги купюра чиқариш режалаштирилганлиги  ёки Шанхай ҳамкорлик  ташкилотининг Тошкентда бўладиган юбилей саммити муносабати билан 10 минг сўмлик купюра чиқарилиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Qalampir.uz” тарқалган миш-мишларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан боғланди.

Марказий банкнинг бош мутахассиси Насима Абдуллаеванинг  маълумот беришича, “Янги ўн минг сўмлик купюрани чиқариш режалаштирилмаган ва бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ. Агар янги купюра чиқариш режалаштириладиган бўлса, ОАВ орқали маълум қилинади”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!