Покистондаги терактга алоқадорликда гумонланаётган 50 нафар шахс қўлга олинди

17:18, 28 март

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юз берган терактларга алоқадорликда гумонланиб, 50 нафар шахс қўлга олинган. Бу ҳақда “Вести” нашри хабар бермоқда

Гумонланувчилардан қуроллар ва бошқа шубҳали буюмлар олиб қўйилган.

Маълумот учун, Лаҳор шаҳридаги маданият ва истироҳат боғи яқинида ҳудкуш-террорчи ўзини портлатиб юбориши оқибатида 72 нафар киши ҳалок бўлди. 300 дан ортиқ покистонликлар яраланган. Қурбонларнинг аксариятини болалар ташкил этмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!