Сочларни заифлаштирувчи 3 зарарли одат

17:22, 28 март

Сочни бўяш ва қиздириш уни ҳалок этувчи асосий душманлардан биридир, биз буни яхши биламиз. Бундан ташқари унинг яна бир қанча биз билмайдиган сирли душманлари мавжуд. Биз уларни яхши билмаганимиз учун бу хатоларни такрорлашдан чарчамаймиз.

Сочни турмагини тез-тез  ўзгартириш

“Калта, пешанада жингалак бўлиб турган сочларнинг бир пасдан кейин орқа томонга таралганини кўрганимда, бундай мижоз кун давомида сочини бир неча маротаба турмаклашини билиб оламан”, – дейди стилист Жеймс Корбетт.

Хулоса: Турмакни ўзгартиришдан олдин сочингизни эҳтиёткорлик билан тараб олинг. Унга узунлиги бўйича ювганда кетмайдиган озиқлантирувчи крем, ёки жуда ёғли бўлмаган мой суртинг. Бу соч зарарланишининг олдини олади. Агар резинкани чўзадиган бўлсангиз, узилиб кетиши мумкин, соч ҳам худди шундай, тортқилайверсангиз, тўкилиб кетиши мумкин.

Ҳўл соч билан ухлаш

Кўпчилик аёллар эрталаб шошилиб бош ювгандан кўра ухлаш олдидан соч ювишни маъқул кўришади. Бундай ҳолат сочнинг сувсизланиб, жилосини йўқотишига, синувчанлигини оширишга хизмат қилади. “Уйқу жараёнида у ёндан бу ёнга ағдарилиш натижасида нам сочлар нозиклашиб, тез синувчан бўлиб қолади”, деб изоҳ берди стилист Натаниель Хоукинс.  

Хулоса: Агар сочингизнинг синувчан бўлиб қолмаслигини истасангиз, тунги, ювганда кетмайдиган ниқоб суртинг ёки ипак, сатиндан тайёрланган ёстиқ жилдидан фойдаланинг.

Бальзам-кондиционердан воз кечиш

Бальзам-кондиционердан бир неча маротаба фойдаланмаслик жиноят эмас, аммо ундан сурункали равишда фойдаланмаган бўлсангиз, сочингизнинг қуруқ ва синувчан бўлиб қолганидан ҳайратланманг.

Хулоса: Бальзам-кондицонерни ишлатаётганингизда ҳеч бўлмаганда бир ойда бир маротаба мунтазам парвариш қилишда ишлатиладиган ниқобдан фойдаланинг. Бу сиздан ортиқча вақт талаб қилмайди. Бош ювгандан кейин биринчи галда ниқоб суртиб қўйинг. Кейин полиэтиленли қалпоқча кийиб, хотиржам равишда тиш ювишингиз, ювинишингиз ва бошқа ишларингизни бажаришингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!