Лола “Соғиндим” клипидаги сирли қаҳрамон кимлигини ошкор қилди(Фото)

03:32, 29 март

Хонанда Лола ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасига “Соғиндим” қўшиғига клип суратга олиш ишлари бошланганини маълум қилиб, сурат жойлади.

Суратларда хонанданинг партнери, яъни бош қаҳрамонни гавдалантирган актёрнинг юзи кўринмаган эди. Хонанданинг мухлислари бош қаҳрамонни ким ижро этаётганини тахмин қилиб, Лолани саволларга кўмиб ташлади. У эса маълум муддат бу сирни ошкор этишни истамади. Ваниҳоят хонанда клипдаги сирли қаҳрамон актёр Йигитали Мамажонов эканлигини билдирди.

“2012 йилда у менинг ‘Жоним соғиндим’ клипимда илк бора суратга тушганди. Ва бир зумда энг талабгир актёрлардан бирига айланди. Чунки у иқтидорли. У Йигитали Мамажонов! Бугун орадан 4 йил ўтиб, биз яна ўша муҳаббат,эҳтирос,рашк ва умидсизлик тарихи ҳақидаги клипнинг давомини ижро этиш учун суратга олиш майдончасида учрашдик”,—дейди Лола.

Маълумот учун, Лоланинг янги клипини клипмейкер Санжар Маткаримов суратга олмоқда. 

 

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!