“Чорсу” бозори ёнида автомобил ўғирлаганлар қўлга олинди

09:57, 29 март

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи, хусусий тадбиркордан ўғрилик ҳақида хабар келиб тушди, бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар беради.

Унинг сўзларига кўра, "Эски-Жува" деҳқон бозори олдидаги автомашиналар сақлаш жойида қолдирилган унга тегишли "ВАЗ-2101" русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилган. 

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлари натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчилар, Олмазор туманида яшовчилар 20 ва 18 ёшли йигитлар эканлиги аниқланди ва қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!