АҚШ: Капитолийда отишма содир бўлди

10:09, 29 март

Вашингтон шаҳридаги Капитолий тепалиги устида жойлашган АҚШ конгрессига ташриф буюрувчилар биноси марказида отишма содир бўлди. 

Полиция ходими бинога кираётган эркакни текширувдан ўтказаётганда, унинг ёнидан қурол топган. Эркак қуролни полициячига ўқталиб, ўт очган, полициячилардан яна бири эркакка қарата ўқ отиб, уни ярадор қилган. Тиббиёт ходимлари эркакка тиббий ёрдам кўрсатгач, полиция уни қўлга олган, деб хабар берди “Еuronews” нашри. 

Капитолий биноси хавфсизлик нуқтаи назаридан ҳозирча ёпиқ. Конгресс аъзолари меҳнат таътилида бўлишса ҳам, Вашингтонда ҳозир сайёҳлар жуда кўп. Хавфсизлик қўмитаси ходимлари Конгресснинг қолган ходимларига бинодан чиқмасликни тайинлаб, ташқаридагиларга эса хавфсиз жойларга яширинишни буюрган. Оқ уйда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Капитолий полицияси бошлиғи Мэть Вердероснинг маълумот беришича, бинода рўй берган бу отишманинг терактга умуман алоқаси йўқ. Отишмани жиноятчи амалга оширган. Унинг айтишича, жиноятчи илгари ҳам Капитолий ҳудудида тез-тез пайдо бўлиб турган, бу теракт эмас, балки жиноий қонунбузарлик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!