Шаҳзода Матчонова: “Кеча севишини айтган инсон бугун сенга ёмонлик тилайди...”

10:58, 29 март

Актриса Шаҳзода Матчонова ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига янги сурат жойлади. Мазкур суратга қолдирилган изоҳлар эътиборимизни тортди. 

Даставвал актриса қора рангдаги кийимда тушган суратини Instagram`даги саҳифасига жойлаб уни қуйидагича изоҳлади: 

“Муҳаббат — ҳаётимизнинг мазмуни, деб ўйлайман. Барча энг яхши ишлар муҳаббат туфайлидир. Инсон севса ва севилса, баҳтиёр бўлса, у албатта меҳрли, меҳрибон бўлади. Меҳрли, меҳрибон инсон эса эзгу ишларни амалга оширади...”

Кейинроқ эса худди шу сурат Шаҳзода Матчонованинг Facebook`даги саҳифасида пайдо бўлди. Изоҳ ҳам актрисанинг тушкун кайфиятда эканлигини ифодалади:

“Кеча сенга севги ҳақида бонг урган инсон, бугун ёмонлик тилайди...Инсон қалбининг қарама-қаршилиги...бироқ мен барибир севгининг моҳияти эзгуликда эканлигига ишонаман. Севсанг, эзгулик соғинасан. Агар севганинг ёнингда эмас, узоқда бўлса ҳам. Мен мана шунга ишонаман”.

Мазкур сўзлар кимга аталганига актриса аниқлик киритмаган. Бироқ изоҳларда мухлислари актрисага уни кўнглини қолдирган инсондан воз кечиш кераклигини ёзиб қолдирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!