Президент Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин билан учрашади

11:05, 29 март

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Россияга боради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

Икки давлат раҳбарларининг учрашуви 25-26 апрель кунларига мўлжалланган.
 
Учрашув давомида иккитомонлама муносабатларнинг келгуси истиқболлари муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!