Арнаутович Алаба гегемониясига барҳам берди

11:27, 29 март

“Сток Сити” жамоаси ҳужумчиси Марко Арнаутович Австриянинг 2015 йилдаги энг яхши футболчиси номига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда isport.ua хабар бермоқда.  

26 ёшли Марко Арнаутович шу тариқа Давид Алабанинг гегемониясига барҳам берди. 2009–2014 йиллар давомида айнан “Бавария” ҳимоячиси Австрияда тенгсиз бўлиб келганди.

Таъкидлаб ўтамиз, жорий мавсумда Марко Арнаутович “Сток Сити” сафида 36 ўйинда майдонга тушган ва 11 та гол киритиб, 4 та голли пасга муаллифлик қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!