“Ислом давлати” Туркиядаги яҳудий мактаб ва боғчаларида теракт уюштиришни режалаштирди

12:16, 29 март

Истамбулнинг Бойўғли туманида жойлашган яҳудийлар ибодатхонаси қошида фаолият юритаётган боғча ва мактаблар террорчиларнинг навбатдаги нишони бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, деб хабар берди “Тass.ru” нашри.  

Туркиянинг жанубий қисмида жойлашган Газиантеп шаҳрида қўлга олинган олти нафар жангари бу ҳақда шундай маълумот берган: “Биз теракт айнан қайси куни юз бериши мумкинлигини билмаймиз, у бугун балки бир неча кундан кейин рўй бериши мумкин. Бу дўқ-пўписа ёки таҳдид эмас, бу ҳақиқат”. 

Sky news’нинг таъкидлашича, Туркиянинг яҳудийлар жамияти бу хавфдан огоҳлантирилган. Туркия полицияси хавфсизлик чораларини кучайтирган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!