“Вест Хэм” посбони ўз дарвозасини тарк этиб, рақиб дарвозасига гол урди (Видео)

13:46, 29 март

Кеча, 28 март куни “Вест Хэм” жамоасининг “Аптон Парк” стадионида клуб фахрийси Марк Ноублнинг узоқ йиллик садоқатига бағишганган ҳайрия учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда 101greatgoals.com хабар берди

28 ёшли Марк Ноубл 13 ёшидан буён “болғачилар” сафида фаолият олиб бормоқда.  Ҳайрия ўйинида “Вест Хэм”нинг амалдаги футболчилари ва ушбу клубда тўп сурган юлдузлар терма жамоаси ўзаро баҳс олиб борди. Ўйиннинг 28 дақиқасида “Вест Хэм” жамоасининг посбони Ардиан ўз дарвозасини тарк этиб, йўлида тўғаноқ бўлган барча футболчиларни алдаб ўтди ва рақиб дарвозасига ажойиб гол киритди. 

Мазкур голни қуйидаги видеолавҳа орқали кўришингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!