Кипр президенти: Миср самолётининг олиб қочилиши теракт эмас

14:51, 29 март

Кипр президенти Никос Анастасиадис Мисрга тегишли ҳаво лайнерининг олиб қочилиши теракт эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда.

“Ҳар доим ҳамма нарса аёллар билан боғлиқ”, – деди у бўлиб ўтган ҳодисани изоҳлар экан.

Бугун эрталаб Иброҳим Сомахи исмли шахс Egypt Air  авиакомпаниясининг Искандария-Қоҳира йўналишида парвоз қилаётган А320 самолётини гаровга олди.

У самолёт командирини Ларнак аэропортига қўнишга мажбур қилиб, акс ҳолда ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди.

Самолёт қўнгач у гаровдаги йўловчиларнинг барчасини озод қилган. Айрим маълумотларга кўра, ҳозирда самолёт ичида фақат экипаж аъзолари қолган. Самолётни олиб қочган шахс унга сиёсий бошпана тақдим этилишини талаб қилмоқда. Бундан ташқари, у Кипрда яшовчи собиқ рафиқасига хат бериб юборган. Полициячилар айни пайтда аёлни излаб топишган ва у турмуш ўртоғи билан музокараларда иштирок этиш учун аэропортга келган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!