Алишер Узоқовнинг мухлисларига антиқа мурожаати

15:32, 29 март

Актёр Алишер Узоқов куни кеча Инстаграмда рўйҳатдан ўтди. 

Бугун эса актёр мухлисларига қарата шундай мурожаат қилди: “Дўстлар, мен тирикман! Соғман! Ҳа, шу билан бирга мен калман!!!”

Эҳтимол актёрнинг ушбу антиқа мурожаатига мухлисларининг актёрга сочи борасида берилган тинимсиз саволлари сабаб бўлиши мумкин.

Дарвоқе, айни дамда актёр бошқа ҳамкасблари билан бирга Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ўтказилаётган "Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалида иштирок этмоқда.

Тадбир "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!