Egypt Air самолётини Иброҳим Сомах эмас, бошқа мисрлик фуқаро олиб қочгани айтилди

16:20, 29 март

Egypt Air авиакомпаниясининг самолётини олиб қочганликда айбланган профессор Иброҳим Сомах оддий йўловчи эканлиги маълум бўлди, деб хабар бермоқда “Gazeta.ru”.

 “Борт ичида экипаж аъзолари паспортларимизни йиғиб олди. Биз бундан ҳайратга тушдик. Кейинроқ улар самолётда аллақандай муаммо юзага келганини, бироздан сўнг у олиб қочилганини айтишди”,—деди Сомах.

Миср ҳукумати нотўғри маълумот учун профессор Иброҳим Сомахдан кечирим сўради.

Маълумотларга кўра, самолётни олиб қочган шахснинг исми Сайфиддин Мустафо.

Кипр ташқи ишлар вазирлиги ҳам самолёт  Иброҳим Сомах эмас, бошқа шахс яъни Сайфиддин Мустафо олиб қочганини тасдиқлади. Таъкидланишича, Сайфиддин Мустафо ҳам Қоҳира университетининг профессори ҳисобланади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!