Ўзбекистон термаси Сардор Рашидовнинг ягона голи эвазига Баҳрайн устидан ғалаба қозонди

20:52, 29 март

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига 2-саралаш босқичи 10-турида Баҳрайнга қарши баҳс олиб борди. “Бунёдкор” стадионида ўтган ушбу ўйинда 1:0 ҳисобида терма жамоамиз ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона гол муаллифи 50 дақиқада Сардор Рашидов бўлди. У ажойиб тарзда ҳимоячиларни алдаб, рақиб жарима майдончаси ташқарисидан гол киритишга муваффақ бўлди. 

Мазкур муваффақиятдан сўнг Самвел Бабаян бошчилигидагни Ўзбекистон термаси “H” гуруҳида очколар сонини 21 тага етказиб, биринчи ўрин билан 3-саралашга чиқди. Аввалроқ, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйин натижасидан қатъий назар, ЖЧ–2018 мусобақасининг 3-саралаш босқичига йўл олгани ҳақида хабар бергандик

Ўзбекистон – Баҳрайн 1:0

Гол: Сардор Рашидов (50)

Огоҳлантиришлар: Кримец (45) – Волид Ал-Ҳайам (31), Хусайн Баба (46)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Виталий Денисов (Андреев, 25), Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Даврон Ҳошимов, Азизбек Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров (Соҳибов, 69), Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов (Ҳасанов, 60), Игорь Сергеев.

Баҳрайн: Аббос Аҳмад, Сайид Муҳаммад Аднан, Абдулла Умар, Волид Ал-Ҳайам, Ҳусайин Али-Баба, Сайид Дҳия Шуббар, Ҳешам Найем, Абдулваҳоб Али Ал-Сафи, Абдулваҳоб Ал-Малуд, Исмоил Абдуллатиф, Комил Ал-Асвад.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!