Женнифер Лопес Москвадаги шопингга 2,5 миллион рубль сарфлади

09:46, 30 март

Москванинг Столешников тор кўчасида жойлашган бир қатор бутиклардан Женнифер Лопес бир нечта кўйлак, пальто, пойабзал ва сумкалар сотиб олди, деб хабар берди “Еlle.ru” нашри.

Россиялик миллиардер Саид Гуцериевнинг тўйида қўшиқ куйлаган Женнифер Лопес, тўйнинг эртасига Москва дўконларини айланган. У Столешников кўчасида жойлашган яқин таниши Айсель Труделнинг бутигига ташриф буюрди. 

Ассортиментни диққат билан ўрганган Жей Ло Veronique Branquinho ва No 21 брендларининг учта кўйлагини, Nina Ricci брендининг иккита пальтосини, Michael Korsнинг шимларини, Marc Jacobsнинг жун газламали, Anthony Vaccarello ва Emm Kuo брендларининг юбкаларини харид қилган. Шундан кейин қўшиқчи Christian Louboutin бутигига қадам ранжида қилиб, 6 жуфт туфли, 2 дона сумка харид қилган. Бутикнинг ёнида жойлашган Charlotte Olympia дўконида эса 5 жуфт туфли ва 8 дона сумка унинг диққатини тортган. Труделнинг бутигида Лопес миллион рублга яқин, бошқа бутикларга эса 1,5 миллион рубль пул сарфлади.

Шопингдан кейин Женнифер Лопес Palazzo Ducale ресторанида овқатланиб, меҳмонхонага қайтди. У бизнесмен Михаил Гуцериевнинг ўғли Саид Гуцериевнинг тўйида қўшиқ айтиб, хизмат ҳақига 1 миллион (баъзи маълумотларга кўра бир ярим миллион) евро пул олган. Бу тўйда ундан ташқари Элтон Жон, Стинг, Энрике Иглесиас, Патриция Каас ва Алла Пугачёва каби санъаткорлар ҳам иштирок этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!