Шоҳруҳхоннинг концерт кунлари ўзгарди

09:56, 30 март

Хонанда Шоҳруҳхон “Истиқлол” санъат саройида 23-24-26 май кунлари “Юлдузлар” номли концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг айрим оммавий ахборот воситаларида хонандага 25-май куни концерт ўтказишга рухсат берилмагани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. 

Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали концерт дастури кунлари ўзгарганини маълум қилди. Унга кўра, Шоҳруҳхоннинг коцерт дастури 23-24-26 май кунлари эмас, 23-24-25 май кунлари бўлиб ўтади. Хонанда “Барча севишган қалбларни” мана шу кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Юлдузлар” деб номланган концерт дастурига таклиф этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!