Шаҳзода: “Уйдан узоқдалигимда мени унинг суратлари қутқаради”

10:19, 30 март

Хонанда Шаҳзода айни дамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги,  “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган “Биз–буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивалида иштирок этмоқда.

У ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлисларининг уйдан узоқда пайти кичик ўғлини соғиниши ҳақидаги саволига қуйидагича жавоб берди: 

“Уйдан узоқда пайтим мени 1000 марта томоша қиладиган унинг иштирокидаги суратлар ва видеолар, уйга қўнғироқлар қутқаради. У мен билан телефонда суҳбатлашишни ўргангани қандай бахт! Сиз мендан уни соғинмасликни қандай ўрганганим ҳақида сўрайсиз. Мени бу саволга жавоб бера олади, деб ўйлайсизми?”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!