Махачкала яқинида ИИВ автоколаннаси портлатилди (Видео)

10:41, 30 март

Интернетда Махачкаладан Каспий томонга “Кавказ” трассаси бўйлаб ҳаракатланаётган ИИВ автоколоннасининг портлатилгани видеоси пайдо бўлди. Кадрларда портлашдан зарарланган машиналарни кўриш мумкин.

Портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Икки киши жабрланган. Портлаш иккита "Урал" ва "УАЗ" машиналарини йўқ қилиб юборди. Ҳодиса жойида тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!