Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради

12:11, 30 март

Россиянинг Приморья ўлкасидаги Черниговка қишлоғида Су-25 ҳарбий самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, самолёт учувчиси ҳалокат вақтида керакли ҳаракатларни амалга оширишга улгурган. Қурбонлар йўқлиги айтилмоқда. 

Самолёт аҳоли яшайдиган уйларга яқин жойга қулаган. Учувчи самолётни аҳоли яшайдиган жойдан узоқроққа олиб қочишга ҳаракат қилган.  

"Самолёт ўқув-амалиёт машғулотларини ўтаётган эди. Бортда учувчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. У парашют орқали пастга сакраган. Авиаҳалокат оқибатида ҳеч ким жабрланмаган”,—дейилади хабарда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!