Россиянинг энг бадавлат оиласининг янги аъзоси Хадича Ужахова ҳақида нималар биламиз?

12:31, 30 март

Россиялик миллиардер Михаил Гуцериев ўғли Саиднинг тўйига жаҳоннинг энг машҳур хонандаларини таклиф қилгани ва бу тўй катта шов-шувлар билан ўтгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ингушетиялик 20 ёшли Хадича Ужаховани Instagram ижтимоий тармоғидан тополмайсиз. Бунинг ҳожати ҳам йўқ, чунки Москва стоматология институтининг талабаси бўлмиш Хадича ва олигарх Михаил Гуцериевнинг ўғли Саиднинг тилларда достон бўлган тўйини уларнинг дўстлари, яқинлари ижтимоий тармоқда ёритиб боришди, деб хабар берди “Тatler.ru” нашри. 

Келинни тўйга машҳур визажист, Prive 7 гўзаллик салонининг эгаси Ирина Митрошкина ва соч бўйича стилист Анна Тимофеевалар тайёрлашди. Хадичанинг табиий гўзаллиги туфайли ортиқча оро берилмади, фақатгина Armani тонал креми ва соч учун Oribe косметик воситасидан фойдаланилди, холос. 

Энди эстафетани москвалик юлдузларнинг қўлидан британияликлар қабул қилиб олишади. Ингуш анъаналарига кўра тўй ҳафталаб давом этиши мумкин, энди улар тўйни Лондонда давом эттиришни ният қилишган. Бу тўйда фақат уларнинг яқин қариндошлари ва энг яқин дўстлари иштирок этишади. Миш-мишларга қараганда, тўйда Элтон Жон ва Бейонслар куйлайди. 

Хадича Ужахова ҳақидаги қизиқарли фактлар:

Саид Гуцериев учун мукаммал гўзаллик намунаси бўлган келинни тўрт йил қидиришди. Хадича Ужахова уларнинг талабига жавоб бера оладиган — гўзал, бокира, содда, камтарин ягона номзод бўлди. 

Хадича Ужахова — бўлажак стоматолог (қизнинг контактида шахсий сурат ўрнига,  дарсликдан олинган маҳаллий оғриқсизлантирувчи даволаш тартибининг расмлари қўйилган). 

Хадича Ужахованинг ота-онаси  ҳақида маълумотлар йўқ, айни пайтда уларнинг оддий ингуш оиласидан эканлиги ҳақида сўз юритилмоқда.

Саид Гуцериевга турмушга чиққан Хадича Россиянинг энг бадавлат хонадонларидан бирининг оила аъзосига айланди (Forbes журналининг 2015 йил якунига кўра, Гуцериевлар оиласи Россиянинг энг бой хонадонлари рейтингида етакчиликни қўлдан бермай келмоқда).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!