Япониялик иш берувчилар ходимларига ишга фарзандларини олиб келишга рухсат берди

14:38, 30 март

Япониядаги айрим компаниялар ўз ходимларига ишга фарзандлари билан бирга келишга ёки уйдан ишлашга рухсат беришди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Япония компаниялари шу йўсинда ишчи кучи етишмаслигига барҳам бермоқчи ҳамда жамоада аёллар сонини кўпайтиришга эришмоқчи.

Бундан ташқари, компания раҳбарияти фарзанд кўриши ёки бошқа оилавий ҳолатларга кўра офисда ишлаш имкони чекланган ходимлар учун ҳам иш шароити яратиб беришни ният қилган.

Масалан, Токио шаҳрида жойлашган Sow Experience Inc.компаниясининг ходимларидан бири ишга уч ёшли ўғли билан келади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!