Ана холос! Франциянинг икки футболчиси туғилган кунини гол билан нишонлади (Видео)

14:44, 30 март

Франция терма жамоаси ўз майдонида Россияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда 4:2 ҳисобида французлар ғалаба қозонди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Франция терма жамоаси сафида гол киритганлар орасида “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Димитри Пайет ва “Лестер Сити” хавбеки Н’голо Канте бор. Кеча, 29 март куни бу икки футболчи ўз туғилган кунини нишонлаган эди. Ҳар икки футболчи ўз туғилган кунига гол совға қилди. 

Қуйидаги видео лавҳаларда Пайет ва Кантенинг голларини кўришингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!