Таътилдагиларга декрет пули тўланадими?

15:17, 30 март

Бюджет ташкилотларда ишлайдиган аёл бола парваришлаш учун берилган таътил тугамасдан яна ҳомиладор бўлиб қолса, “декрет” пули тўланадими?

Нигора Кенжаева, Наоий вилояти

Саволга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири ўринбосари Баҳодир НИЗОМОВ жавоб беради:

—Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ, аёлларга туққунга тқадар етмиш календар куни ва туққанидан кейин эллик олти, туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда етмиш календар кун муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади. 

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади. 

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйҳатидан ўтган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 46-бандига мувофиқ, ходим йиллик — асосий ва қўшимча таътилда ва болани парваришлар учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил берилганда, нафақа ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътилнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилиши белгиланган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!