Брюсселдаги террорчилар Белгия бош вазирига ҳужум қилишни режалаштиргани маълум бўлди

15:37, 30 март

Брюсселдаги хунрезликларни амалга оширган террорчиларнинг асл мақсади АҚШ элчихонаси ёки Бельгия бош вазири қароргоҳини яксон қилиш бўлган, деб хабар беради “Вести”.

Террорчиларнинг Скарбекдаги уйларидаги ноутбукларда мазкур бинолар ҳақида маълумотлар топилган. 

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида бир нечта терактлар содир бўлган. 

Дастлаб Брюссель аэропортида икки марта портлаш овози эшитилди, учинчи портловчи мослама метро бекатларидан бирида ҳаракатга келтирилди.

Икки ҳудкуш террорчининг шахси аниқланди. Улар ака-ука Иброҳим ва Холид Бахраулар эди. Учинчи ҳудкушнинг шахси ҳозирча аниқланмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!