Миробод тумани тадбиркорлари билан семинар-учрашув ташкил этилди

15:42, 30 март

Бугун М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида Миробод тумани прокуратураси, солиқ қўмитаси ҳамда ҳокимлиги, шунингдек тижорат банклари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектлари билан семинар учрашув ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган мутасадди раҳбарлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектлариниишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги” ЎзР Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча бериб ўтди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони доирасида амалга оширилган ишлар.

2016 йилда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирга ташриф буюрган тадбиркорларга Миробод туманида ташкил этилган “ягона дарча” маркази томонидан тадбиркорлик субъектларига Давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Миробод тумани “Ягона дарча” маркази раҳбари маълумот берди.

Семинарга ташриф буюрганлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни тижорат банклари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тартиб, яратилган имтиёзлар ҳақида ҳам зарур маълумотларга эга бўлишди. 

Тадбир сўнггида йиғилганлар тадбир ташкилотчиларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!