Женнифер Лопес Ди Каприони “чув туширди” (Видео)

15:59, 30 март

Қўшиқчи Женнифер Лопес ва телебошловчи Жеймс Корден актёр Леонардо Ди Каприони Америка телевидениесининг CBS каналидаги Carpool караоке-шоусида “чув туширди”, деб ёзади “Lenta.ru” нашри.

Кўрсатувнинг тўғридан-тўғри трансляцияси пайтида телебошловчи Корден Женнифер Лопеснинг қўлидан мобиль телефонини тортиб олиб, контактлар рўйхатидан Ди Каприонинг исми-шарифини топиб, унга “Бугун учрашиб, бирор ёққа борармиз, балки?” деган SMS хабарни ёзади. Женнифер Лопес “Бундай SMS учун ҳали жавоб беришим керак”, дея таъкидлайди.

Бир неча дақиқадан сўнг Ди Каприодан “Оқшомни назарда тутдингми? Балки клубга борармиз?”, деган жавоб келди. Женнифер Лопес дарров бугун кечқурун болалари билан банд бўлишини билдирди.

Февраль ойида Жеймс Корденнинг “автомобиль караоке-шоуси”да (кўрсатув автомобилда суратга олинади) Элтон Жон қатнашган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!