“Пхукет-Москва” йўналишида учаётган самолёт Тошкентда мажбурий қўнишни амалга оширди

16:38, 30 март

“Аэрофлот” авиакомпаниясининг  “Пхукет-Москва” йўналишида учаётган A330 самолёти йўловчилардан бирининг ножўя хатти-ҳаракатлари туфайли Тошкент шаҳрида мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.

Ҳаво лайнери Тошкент шаҳрига соат 15:30 ларда мажбурий қўнишни амалга оширган. У тахминан 16:30 ларда ҳаракатни давом эттириши керак.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!