Алишер Узоқов: “Фарзандларим шу байроқни мендан-да юқорироқ кўтаришини ҳоҳлайман!”

09:58, 31 март

“Биз буюк юрт фарзандларимиз” фестивали доирасида айни дамда Қашқадарёда бўлган бир гуруҳ санъаткорлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига суратларини жойлаб бормоқда.

Актёр Алишер Узоқов улар ичида энг фаоли десак муболаға бўлмайди. Кеча актёр томонидан жойланган Ватанпарварлик руҳидаги суратлардан бири эътиборимизни тортди.

“Айтмоқчи бўлган гапларимни ким учундир ёки нима учундир айтмоқчи эмасман. Бу юртда мени додам туғилган. Бу юртда мени отам туғилган. Бу юртда мени онам туғилган. Бу юртда мен туғилганман. Қўлимдаги байроқ юртимни мустақиллиги. Мен ҳоҳлардимки фарзандларим ҳам шу байроқни мендан-да юқорироқ кўтаришини. Ватан уйим, оилам, қизгонганим!!!”, деб ёзади актёр.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!