Роналду Мадриддаги иккита уйини сотувга қўйди

10:29, 31 март

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Мадриддаги иккита уйини сотувга қўйди, дея хабар беради isport.ua портали. 

Португалиялик ҳужумчи ўзининг вилласи ва онаси Долорес Авейрунинг уйини сотувга қўйди. Ҳар икки хонадон сотувидан Роналду 7,5 миллион евро фойда кўрмоқчи. 31 ёшли форвард Мадриддаги Ла Финка туманида жойлашган вилласини 2010 йилда 4,9 миллион еврога сотиб олганди. Ушбу уйда еттита ётоқхона, тўққизта ваннахона, лифт, бассейн, кинотеатр ва спортзал мавжуд. 

Роналду уйларини сотувга қўйгани унинг келаси мавсумда бошқа клубга ўтиб кетиши билан боғлиқ, деб ҳисобланмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!